Иқтисод

Uzreport TV хусусий телеканали қарздорлик туфайли ўз фаолиятини тўхтатди

© Sputnik/Виктор ТолочкоТелевизор кўраётган эркак
Телевизор кўраётган эркак - Sputnik Ўзбекистон
2017 йил 3 июн кунидан Ўзбекистонда Uzreport TV вақтинчалик рақамли трансляциясини тўхтатди. Қарздорлик миқдори ҳақида маълумот мавжуд эмас

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Uzreport TV хусусий телеканали 3 июн кунидан қарздорлик туфайли вақтинчалик рақамли трансляциясини тўхтатди, хабар берди РИА Новости "Радиоалоқа, радиоэшшириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонасига асосланиб.

Логотип конкурса Ты супер - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Иқтидорли болалар учун янги танлов: "Ты супер! Танцы"
Хабарда айтилишича, 2017 йил апрел-май ойлари учун телекўрсатувлари трансляция қилиш хизмати бўйича қарздорлиги туфайли жорий йил 3 июн кунидан Uzreport TV Ўзбекистон ҳудудида вақтинчалик рақамли трансляциясини тўхтатди.
Хабарда қарздорлик миқдори ҳақида айтилмаган.

Ушбу телеканал вакиллари томонидан ушбу ҳолат бўйича изоҳ берилмаган.

2014 йил апрел ойидан Uzreport TV хусусий телеканали уч тилда, яъни ўзбек, русс ва инглиз тилларида кеча-кундуз эшшитириш олиб борган эди. Бизнес хабарлар — кўрсатувларнинг асосий мавзуси бўлган. Бугун Ўзбекистонда 40 та телеканал фаолият кўрсатмоқда, шулардан 14 та телеканал Миллий телерадиокомпания таркибида бўлиб, 13 та ҳудудий ва 15 та хусусий телеканаллардир. Шулардан, 5 та телеканал бутун республика ҳудудида эшшитириш олиб боради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала