Спорт

Ўзбекистон термаси Таиланд билан ўртоқлик учрашувига тайёрланмоқда

Ўзбекистон – Таиланд учрашуви эртага, 6 июнь куни "Бунёдкор" стадионида соат 20:00 да бошланади

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Таиланд терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бугун Тошкент шаҳрига етиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси хабар берди.

Бунёдкор ФК - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
"Бунёдкор" футбол клуби раҳбарияти ўзгарди
Таиланд терма жамоаси делегацияси бугун, 5 июнь куни тушдан кейин Тошкент шаҳрига етиб келади. Бош мураббий Милован Раевац бўлажак ўйинга 22 футболчини жалб қилган.

Дарвозабонлар: Синтхавичаи Хатхаираттакул ("Супанбури"), Сиварак Тедсунгноен ("Бурирам Юнайтед");

Ҳимоячилар: Нарубадин Вираватнодом ("Бурирам Юнайтед"), Кевин Диромрам ("Ратчабури"), Панса Хемвибун ("Бурирам Юнайтед"), Наттапон Малапун ("Чонбури"), Путтинан Ваннасри ("Бангкок"), Мика Чунонси ("Бангкок Юнайтед"), Чалермпонг Кердкаев ("Накорн Ратчасима Мазда");

Ярим ҳимоячилар: Танабун Кесарат ("Сингха Чианграй"), Антони Петч Ампаипитаквонг ("Бангкок Юнайтед"), Покклав Анун ("Бангкок Юнайтед"), Титипан Пуангжан ("Сингха Чианграй"), Санрават Дечмитр ("Бангкок Юнайтед"), Чаяват Буран ("Бурирам Юнайтед"), Бордин Пала ("Бурирам Юнайтед"), Чутипон Тонтай ("Ратчабури"), Пирадол Чамрасами ("Муангтонг Юнайтед").
Ҳужумчилар: Сирод Чаттонг ("Муангтонг Юнайтед"), Нурул Сриянкем ("Чонбури"), Тиратеп Винотай ("Бангкок Юнайтед"), Рунгрут Пумичантук ("Ратчабури").

Одил Аҳмедов Жанубий Корея термаси билан ўйинда - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон тарихида биринчи марта футбол телеканали ишга туширилди

Бугун, шунингдек, "Бунёдкор" стадионида ҳар икки жамоа иштирокида расмий машғулотлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти 19:00 да, Таиланд термасининг машғулоти эса 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Таиланд учрашуви эртага, 6 июнь куни "Бунёдкор" стадионида соат 20:00 да бошланади.
Мазкур ўйин Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши 12 июнь куни ўтказиладиган ЖЧ-2018 саралаш ўйинига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader