Иқтисод

Россия ва Ўзбекистон пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамкорликни тиклашмоқда

© ИА "Жахон"III Халкаро бизнес анжуман
III Халкаро бизнес анжуман - Sputnik Ўзбекистон
Москвада ўтказилган енгил саноат бўйича III Халқаро бизнес анжуманда Россия ва Ўзбекистон корхона вакиллари пойабзал ва тўқимачилик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва саноат кўргазмаларида иштирок этишини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. "Ўзбекчармпойабзали" чарм-пойабзал уюшмаси корхоналари Москва шаҳрида енгил саноат бўйича III Халқаро бизнес анжуманида иштирок этиб, А.Косыгин номидаги Россия давлат университети ва Санкт-Петербург давлат саноат технологиялар ва дизайн университети билан келишув имзолашди. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар берди.

Пойабзал ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон пойабзал саноатида МДҲда етакчи бўлмоқчи

"Ўзбекистонда пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик маҳсулотларни ишлаб чиқариш жуда катта илмий базага эга. Бунга мисол тариқасида Тошкент тўқимачилик институти келтиришимиз мумкин. Афсуски ҳозирги кунда ушбу олийгоҳ билан алоқалар узилган. Биз бу алоқаларни тикламоқчимиз", — деб таъкидлади А.Косыгин номидаги Россия давлат университети илмий ишлар бўйича ректор ўринбосари Олег Кашеев.

Енгил саноат бўйича III халқаро бизнес анжумани Россия fashion-саноати ассоциацияси ва ProFashion медиахолдинг томонидан ташкил этилган бўлиб, 11 та хорижий давлатлардан энг етакчи 70 дан ортиқ фабрикалар ва 200 дан ортиқ корхоналар иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистондан "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси корхоналари ва бир неча енгил саноат корхоналари, жумладан UzTEX Group, Ayuko Tekst, Xujaobod, Uzcotton Group, "Эркатой Болажон" иштирок этди.

Производство танцевальной обуви и костюмов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
2017 йилда тўқимачилик соҳасида 178 млн долларлик 15 та лойиҳа амалга оширилади

Ўзбекистон делегацияси ташаббуси билан ташриф дастури доирасида "Ўзбекчармпойабзали уюшмаси корхоналари Россия олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўллари ва истиқболлари ҳамда пойабзал саноати соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тўғрисида"ги мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон вакиллари А.Косыгин номидаги Россия давлат университетида тингловчиларни тайёрлаш ва пойабзал бўйича MosShoes халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик тингловчиларни фаол иштирок этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала