Яна 294 оила уйли бўлади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишЯнги қурилаётган уйлар
Янги қурилаётган уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу турар жойлар биринчи галда уйга муҳтож одамларга берилади. Ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши, мустақил, эмин-эркин яшаши учун шароит яратади

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиш участкасида бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Жилой дом в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Президент ташрифидан сўнг ижара уйда яшаб келган оила янги хонадонли бўлди
Таъкидланишича, президентнинг 2016 йил 22 ноябрдаги қарорига мувофиқ Андижон шаҳрида кўп қаватли 37 замонавий уй-жой бунёд этилиши белгиланган. Жумладан, жорий йилда Султон Жўра номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида 294 хонадонга мўлжалланган еттита кўп қаватли турар жой қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 2,46 гектар ер ажратилган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бу турар жойлар биринчи галда уйга муҳтож одамларга берилади. Ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши, мустақил, эмин-эркин яшаши учун шароит яратади.

Хабарда айтилишича, Мирзиёев бундай уйларни кўпроқ қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, бу ерни янги массивга айлантириш, мамлакат Мустақиллигининг 26 йиллигига халққа туҳфа қилиш, одамларга барча қулайликлар яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0