Жамият

GM Uzbekistan: уруш қатнашчилари автомобилларни эски нархда ва навбатсиз олишади

© toshkent.uzАвтомобиль, подаренный ветерану войны
Автомобиль, подаренный ветерану войны - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan уруш қатнашчиларининг корхонада ишлаб чиқарилган автомобилларни олишлари тартибига ойдинлик киритди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. GM Uzbekistan компанияси уруш қатнашчиларининг корхонада ишлаб чиқарилган автомобилларни олишлари тартибига ойдинлик киритди.

Бу ҳақда компаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

На автостоянке возле завода General Motors - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
GM Uzbekistan автомобиллар нархларини расман эълон қилди

"Келиб тушаётган кўп сонли саволларни инобатга олиб, истеъмолчиларга қуйидагини маълум қиламиз: 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига берилган номли сертификатлар асосида тузиладиган янги шартномаларда 2017 йил 31 майигача амал қилган нархлар қўлланилади. Бундан ташқари автомобиллар ветеранларга навбатсиз берилади", дейилади хабарда.

Компания қўшимча маълумотларни олиш учун +99871 141-77-77 телефон рақамига мурожаат этишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 июнидан бошлаб GM Uzbekistan компанияси ўз автомобиллари нархи ошганлигини эълон қилганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала