Жамият

Алишер Усмонов танловида iPhone ютиб олган ўзбекистонлик уни сотишини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишСтарт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus
Старт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальный билан баҳсига аталган пародия, ролик ва карикатуралар танловининг тўрт нафар ғолибини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Фейсбукдаги Uzbek MDK саҳифаси маъмури Бобур Фозилов Усмонов-Навальный видеобаҳсига бағишланган энг яхши ҳазил, мем ва роликлар танловининг 4 нафар ғолибидан бири бўлди.

У 10 мингдан ортиқ даъвогар ичида ғолиб чиқди ва iPhone 7 Plus соҳибига айланди.

© Facebook MDKЎзбекистонлик Алишер Усмонов эълон қилган танловда ғолиб бўлди
Узбекистанец победил в конкурсе на лучший мем об Усманове  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик Алишер Усмонов эълон қилган танловда ғолиб бўлди

Бобур Фозилов Facebookдаги саҳифасида бу ҳақда маълум қилди.

"Менинг мемимни шахсан Алишер Усмонов танлаб олди!", — деб ёзди у.

Сўнгра эса ушбу мукофотни сотишини эълон қилди.

Миллиардер Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Алишер Усмонов: туф сенга, Алексей Навальный

"Мен Алишер Усмоновга бағишланган мем учун Iphone 7+ ютиб олдим! Айфонни сотаман! Пулини эса болалар уйига бераман!", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Усмонов Навальныйга биринчи видеомурожаатини 18 май куни эълон қилганди. Тадбиркор ўзига нисбатан айтилган қатор айбловлар, хусусан, Дмитрий Медведевга пора бериш, солиқ тўламаслик, собиқ Иттифоқ даврида зўрлаш учун қамалганлик каби айбловларни туҳмат деб атаган ва Навальныйни судга берганди.

Кейинроқ Алишер Усмонов Навальныйга қилган видеомурожаати асосида пародия, ролик ва карикатуралар танловини эълон қилди. Танловда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин ва ғолибга iPhone 7 Plus ҳамда Усмонов имзоси туширилган футболка совға қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала