Ўзбекистоннинг икки аэропорти нуфузли танлов ғолиби бўлди

Oбуна бўлиш
"МДҲ мамлакатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти" танловида Ўзбекистон аэропортлари бир неча йиллардан буён қатнашиб келади, улар кўплаб марта турли номинацияларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. "Урганч" ва "Самарқанд" халқаро аэропортлари яна бир бор Фуқаро авиациясининг "Аэропорт" ассоциацияси томонидан 2016 йил натижалари бўйича ўтказилган нуфузли танлов ғолиблари бўлишди, деб хабар берди "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси матбуот хизмати.

Аэропорт «Бухара» - снова лучший среди стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон
МДҲдаги энг яхши аэропорт - Бухоро аэропорти

"МДҲ мамлакатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти" танловида Ўзбекистон аэропортлари бир неча йиллардан буён қатнашиб келади, улар кўплаб марта турли номинацияларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

Ўтган йилги фаолият натижаларига кўра "Урганч" аэропорти "Шиддат билан ривожланаётган аэропорт" деб эътироф этилган бўлса, бу йил аэропорт ушбу нуфузли танловда бешинчи марта ғолибликни қўлга киритди. "Самарқанд" аэропорти "Актив фаолияти учун" номинацияси ғолиби бўлди.

Ассоциация совринлари — Кубок ва Фахрий ёрлиқ, ҳаво масканлари ходимларининг юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, парвозларнинг хавфсизлиги ва ўтган йилги иш режаларининг бажарилиши таъминланишига замин яратган бирдамликдаги меҳнатлари натижасидир.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида "Бухоро" аэропорти "МДҲ давлатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти" танловида ғолиб бўлганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0