Инсофга келмаган эстрада хонандалари санъаткорлар сафидан чиқарилади

© SputnikАмфитеатр
Амфитеатр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эстрада хонандалари орасидаги масъулиятсиз, фақат ўзини ўйлайдиган айрим санъаткорлар иложи борича тарбияланиши, агар инсофга келмаса, улар ўз-ўзидан санъаткорлар сафидан чиқарилиши эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Куни кеча "Ўзбекконцерт" давлат муасасаси томонидан "Туркистон" саройида "Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир эстрада хонандасининг асосий инсоний фазилатига айлансин" мавзусида эстрада хонандалари билан йиғилиш ташкил этилди, деб хабар қилди "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси матбуот-хизмати.

Ўзбек эстрадасига назар: замонавий қўшиқлар ҳақида луқмалар
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Хожиматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими Абдуваҳоб Сахиев эстрада хонандалари, ва Муассаса ходимлари иштирок этди.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори в.в.б. А.Ҳайдаров сўзга чиқди.

© uzbeknavo.uzВстреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон
Встреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон - Sputnik Ўзбекистон
Встреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон

"Бошқалар билмаса ҳам, биз ўз қадримизни, ноёб истеъдодимизни асраб-авайлашимиз, санъаткорнинг номини, шаъни ва обрў эътиборини ҳимоя қилишимиз зарур. Шундай қўшиқлар айтайликки, қўшиқнинг қудратини тушунган имонли, эътиқодли кишилар сизларни ўғил қизларига ибрат қилиб кўрсатсин. Ҳамма ҳам санъаткор бўлолмайди, фақат Оллоҳ суйиб истеъдод ато этсагина ўша инсон эл назарига тушадиган хонанда бўлиб танилиши мумкин.

Хонанда Лола Йўлдошева - Sputnik Ўзбекистон
Шоу-бизнесмас, тўй-бизнес: Лола Йўлдошева ўзбек санъаткорларини танқид қилди
Санъаткорлик касби эса инсондан сабр-тоқат ва метиндек ирода талаб қилади. Чунки, элга танилган ҳар бир санъаткор омма эътиборида бўлиб, уларнинг ижоди ва фаолияти ҳар доим муҳокама этиб борилади. Ва улар ўз навбатида танқидларга учраши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Санъаткор ўринли келтирилган танқидлардан тўғри хулоса чиқариб ўз ижодий фаолиятини давом эттириши лозим. У ўшандагина санъаткорлик мақомини сақлаб қола олади. Халқ назарида бўлган санъаткорларимиз тинимсиз меҳнатда ва изланишда бўлишлари керак. Уларнинг меҳнатдан, ҳаракатдан бир лаҳзага тўхташи омма эътиборидан четда қолишига сабаб бўлади. Санъатнинг юки оғир. Аммо, буни ҳамма ҳам тушунавермайди, тўлиқ англамайди.

Ачинарли томони шундаки, одатда эстрада хонандаларининг фаолиятини кўплаб бошқа касб эгалари танқид қилади.

© uzbeknavo.uzВстреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон
Встреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон - Sputnik Ўзбекистон
Встреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон

Бугунги йиғилиш ана шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, хонандаларни қийнаётган муаммолардан хабардор бўлиш, келгусида ўзаро келишиб, маслаҳатлашиб ишлашдан иборат" — деди у.

Эстрада хонандалари маданият ва санъат йўналишининг кўпчилигини ташкил этадиган жамоа ҳисобланади. Барча аҳил, ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлса, орадаги масъулиятсиз, фақат ўзини ўйлайдиган айрим санъаткорларни иложи борича тарбияланиши, агар инсофга келмаса, улар ўз-ўзидан санъаткорлар сафидан чиқиши таъкидланди.

© uzbeknavo.uzВстреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон
Встреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон - Sputnik Ўзбекистон
Встреча с артистами узбекской эстрады в концертном дворце Туркистон

"Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир эстрада хонандасининг асосий инсоний фазилатига айлансин" мавзусидаги йиғилиш сўнгида Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир жамоа бўлиб ишлаб, ижод қилишга келишилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0