Жамият

Нобиометрик паспорт олишга улгурмаганлар учун жарима миқдори камайтирилди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар 98 %, яъни 1,6 млн киши биометрик паспортга эга.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. 2017 йил май ойи якунида Олий Мажлис сенаторлари томонидан шахсий паспорт амал қилиш муддатини ўтказиб юбориш учун жарима миқдорини энг кам иш ҳақининг 0,5 миқдорига камайтирилиши тасдиқланди. Бу ҳақда NUZ.uz нашри хабар берди.

Ҳозирги кунда ушбу жарима энг кам иш ҳақининг 3 баравар миқдорни ташкил этади.

"Бу борада таклифларимиз сенаторлар томонидан маъқулланган ва тез кунда тегишли қарор қабул қилинади", — деб таъкидлади Тошкент шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Сайфуллаев.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Биометрик паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш қоидалари тасдиқланди

Б.Сайфуллаевнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 30 минг (жами фуқаролардан 2%) фуқаролар эски паспортларини биометрик паспортларга алмаштирмаганлар. Булар асосан нафақада бўлган, ногирон ва чет элда бўлган кишилардир.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар 98 %, яъни 1,6 млн киши биометрик паспортга эга.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида фуқароларнинг нобиометрик шаклдаги паспортини амал қилиш муддати асосан 2018 йил 1 июл кунига қадар белгиланган. ИИББ томонидан қонунчиликда белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишларини олдини олиш мақсадида нобиометрик шаклдаги паспортига эга бўлган фуқарорлар тезроқ биометрик паспортларга алмаштириш талаб этилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала