Иқтисод

Пенсия бўйича "Ишонч телефони" ишга тушди - Халқ банки

Эндиликда пенсионерлар ўз пулларини олишда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммо ҳақида ушбу қисқа рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Пенсия тарқатилиши жараёнида муаммоларга дуч келган ўзбекистонликлар мурожаатларини қабул қилиш учун "1106" қисқа рақамли "ишонч телефони" ташкил этилди, деб хабар қилди Халқ банки матбуот-хизмати.

"Пенсия маблағларини тарқатилиши жараёнида юзага келадиган муаммо ва шикоятларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича "1106" қисқа рақамли "ишонч телефони" ташкил этилди.
Эндиликда пенсионерларимиз ўз пулларини олишда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммо ҳақида ушбу қисқа рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади", — дейилади хабарда.

Жамият
Халқ банки Ўзбекистонда пенсия олишнинг янги қоидалари ҳақида ахборот берди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13-мартдаги "Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Халқ банки республика бўйича пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банкка айлантирилган эди.

Эндиликда пенсия ва нафақалар пенсионерларнинг ўзлари истиқомат қиладиган маҳалла ҳудудидаги махсус хоналарда нақд пул шаклида тарқатиб келинмоқда.

Пенсия ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар ва бетоб кишиларга пенсиялар уйларига етказиб берилмоқда, деб хабар қилган банк ахборот хизмати.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала