Сиёсат

ОАВ: Рустам Азимов "Ўзбекинвест" компаниясига раҳбар этиб тайинланди

© Правительство КРРустам Азимов
Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Илгарироқ шу вақтгача Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган Рустам Азимов ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Рустам Азимов "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига раҳбар этиб тайинланди. деб хабар қилмоқда ўзбек ОАВ.

Компания матбуот-хизмати ушбу хабарни инкор этмади, балки сал кечроқ бу ҳақда батафсил маълумот беришини маълум қилди.

Илгарироқ шу вақтгача Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган Рустам Азимов ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекинвест" компаниясига 2005-йил 28-сентябрдан бери Фахриддин Саидаҳмедов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Рустам Азимов компанияда қандай вазифаларни бажаради?

Компания Устави билан берилган ваколатлар доирасида умумий раҳбарликни амалга оширади ва Компанияга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Рустам Азимов: Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ ва бўлмаган ҳам
- ўз ваколати доирасида суғурта фаолияти масалалари бўйича барча республика органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, бошқа давлатларда Компания номидан иш олиб боради;

— Компания мулкини бошқаради;

— шартномалар, келишувлар, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузади;

— ишончномалар беради;

— Компания фаолиятига боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

Компания Устави билан берилган ваколатлар доирасида умумий раҳбарликни амалга оширади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала