Сиёсат

Самарқанд ҳокими ёшлар билан учрашув ўтказади

2017 йил 10 июнь куни Самарқанд вилоятида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилади

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ёшларни вилоят ҳокими билан учрашувга чорламоқда.

Бу ҳақда ҳокимли матбуот-хизмати хабар қилди.

Ҳиммат Оқбўтаев қарори билан Нарпай ҳокими ишдан бўшатилди
"2017 йил 10 июнь куни вилоятимизда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилади.

Дастлаб вилоят ҳокими, ўринбосарлари ва бошқа идоралар раҳбарлари туман ва шаҳарларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бўлимлари фаолияти билан танишади.

Соат 17.00да вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг видеоселектор орқали ёшлар билан учрашуви ўтказилади", — дейилган хабарда.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар билан вилоят ҳокими ва бошқа раҳбарларга мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, тадбир олдидан йигит-қизларнинг вилоят ҳокимига мурожаатлари "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлари ва туман, шаҳар бўлимларида ҳам қабул қилинади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала