Шавкат Мирзиёев Самарқандда БМТ бош котибини қабул қилади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишГенсек ООН Антониу Гутерреш
Генсек ООН Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб ташрифини бошлайди

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. БМТ бош котиби саккизинчи июнь куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда БМТ янгиликлар маркази.

Верховный комиссар ООН по правам человека Зейд Раад аль-Хусейн - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Тўққизинчи июнь куни Антониу Гутерреш Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашади ва ШҲТ мажлисида сўзга чиқади.

10 июнь куни эса бош котиб Самарқандга келади ҳамда Ўзбекистон раҳбари билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида эса Гутерреш Нукусга боради ҳамда Орол денгизидаги кемалар қабристонига ташриф буюради.

Эртаси куни бош котиб Қирғизистонга, 12 июнь куни эса Тожикистонга бориши режалаштирилган. Гутеррешнинг сафари 13 июнь куни Туркманистонга ташриф буюриш билан ниҳоясига етади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0