Олий ўқув юртларида Ҳаракатлар стратегияси хоналари иш бошлади

© UITСтуденты в университете
Студенты в университете - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳаракатлар стратегияси хоналарини очишдан мақсад 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшларнинг ўрнини ошириш, шунингдек ўсиб келаётган ёш авлодни мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига фаол жалб қилишдир

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида илк Ҳаракатлар стратегияси хоналари очилди. Бу ҳақда "Тараққиёт стратегияси" маркази матбуот хизмати хабар берди.

Беш йиллик Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди

Ҳаракатлар стратегияси хоналарини очишдан мақсад 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшларнинг ўрнини ошириш, шунингдек ўсиб келаётган ёш авлодни мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига фаол жалб қилишдир.

Кўнгиллилар Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтказиладиган тадбирларни ёритиш, сўровлар ўтказиш орқали жамоатчилик фикрини ўрганиш, семинар ва тренинглар ташкил қилиш, ёшларни турли лойиҳаларда қатнашишга жалб қилиш ва бошқа ишлар билан шуғулланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0