Қизларни Қозоғистонга жинсий қулликка жўнатувчи аёл қўлга олинди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарёлик аёл чегарани кесиб ўтаётганида ушланди, у ўзи билан икки қизни Қозоғистонга олиб кетаётганди

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Сирдарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ўзбекистонлик қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган Ёқутхон Норматовани қўлга олишди, деб маълум қилди куч тизими вакили.

Аёл - Sputnik Ўзбекистон
Қизларни Россияга "жинсий қуллик"ка жўнатмоқчи бўлганлар жазоланди

Аёл аёл чегарани кесиб ўтаётганида ушланган. У ўзи билан икки қизни Қозоғистонга олиб кетаётган бўлган.

"Ёқутхон Норматова қизларга Остонада юқори маошли иш борлигини айтиб уларни алдаган, ўзи эса уларни Қозоғистонда ҳаммом, сауна, массаж салони ниқоби остида интим хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи шерикларига сотишни кўзлаган. Чегарани кесиб ўтганидан сўнг қизларнинг паспортларини олиб қўйишлари ва улардан қул сифатида фойдаланишлари мумкин эди", — деди МХХ вакили.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Ё.Норматовага нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда унинг жиноий фаолияти ортидан бошқа жабрланганларни аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0