Ўзбекистонда таълим сифатини назорат қилувчи инспекция очилади

© Международный пресс-клуб Халқаро Пресс-клуб йиғилиши
Халқаро Пресс-клуб йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Идоранинг асосий мақсади - таълим ва ўқув-тарбия жараёнлари сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатишдир

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов Халқаро Пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

Ўзбек талабалари - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриентлар диққатига: кириш баллини тўплай олмаганлар ҳам талаба бўлиши мумкин

"Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Идоранинг асосий мақсади — таълим ва ўқув-тарбия жараёнлари сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатишдир", — деди И.Маджидов.

Шунингдек, таълим даргоҳлари ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида хорижий муассасалар билан биргаликда "икки диплом" (Double Degree) интеграцияланган магистрлик дастурлари, иқтидорли ўқитувчилар учун академик ҳаракатлар (Academic Mobility Programs) лойиҳаларини жорий этиш, шунингдек, 1 семестр давом этувчи талабалар алмашинуви (Student Exchange and Mobility Programs)ни йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

Олий ўқув юртларига қабул квоталари 18%га ошириш ва ОТМлар ўқув дастурларига камида 350 юқори малакали мутахассислар, ўқитувчи ва олимларни жалб қилиш кўда тутилган.

Ҳарбий қасамёд - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги олийгоҳларига ягона танлов асосида ўқишга кириш мумкин

"Қабул квотаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага, 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилди. Шунингдек, тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилмоқда. 2016 йилда таҳминан 663 минг киши ОТМларга ҳужжат топширган бўлса, бу йили абитуриентлар сони 700 мингдан ортиқ бўлиши кутилмоқда. ОТМ талабалари сонини кўпайтириш, ўз ўрнида, етук маънавий ва интеллектуал салоҳият ва мустақил фикрга эга қилиб тарбиялаш орқали давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда ёрдам беради", — деб қўшимча қилди И.Маджидов. 

Халқаро Пресс-клуб анжуманда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Давлат Тест Маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент Давлат юридик университети раҳбарияти ҳамда экспертлар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0