Дунёда

Бўлар энди: Туркманистон президенти бепул газ, сув, электрни бекор қилмоқчи

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Туркмении Гурбангулы Бердымухамедов
Президент Туркмении Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Туркманистон фуқаролари учун имтиёзлар 1993 йилда биринчи президент Сапармурат Ниёзов томонидан жорий этилганди

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатда аҳоли учун жорий этилган барча ижтимоий имтиёзларни бекор қилишни буюрди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.

Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Туркманистон президенти қурувчиларга гитара чалиб қўшиқ куйлаб берди

Хабарда айтилишича, Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосари Бяшиммират Хожамаммедовга барча имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклиф тайёрлаш вазифасини топширган.

"Бугунги кунга келиб имтиёзлар тизими мутлақо самарасиз бўлиб қолганлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди ва биз бу ҳақда илгари ҳам бир неча марта айтганмиз. Шунинг учун, сизга Хожамаммедов, тез кунларда барча имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлашни топшираман. Имтиёзлар ҳаммага эмас, балки фақатгина ҳақиқатан ижтимоий ёрдамга муҳтожларга берилиши керак", — деган у.

Туркманистон фуқаролари учун имтиёзлар 1993 йилда биринчи президент Сапармурат Ниёзов томонидан жорий этилганди — фуқаролар сув, газ ва электрдан бепул фойдаланишлари мумкин эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0