Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди

© пресс-служба президента КазахстанаВстреча Нурсултана Назарабаева и Шавката Мирзиёева в Казахстане
Встреча Нурсултана Назарабаева и Шавката Мирзиёева в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашишади

ТОШКЕНТ, 8 июн —Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди, деб хабар бермоқда ҳукумат портали.

Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашишади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Давлат раҳбарлари шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, терроризм ва диний эксремизмга қарши курашни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилишади.

Остона шаҳрида ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш бўйича Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Саммит доирасида Ўзбекистон президенти қатор делегациялар раҳбарлари билан учрашиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида EXPO — 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0