Ҳодисалар

Прокуратура Жасур Иброҳимов тергов иши бўйича изоҳ берди

© Sputnik / Владимир АстапковичРабота с бумагами
Работа с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Пойтахт прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимовнинг сўзларига кўра, илгаритдан эълон қилинган ҳар қандай маълумот тергов боришига халал бериши мумкин ва шу боис ҳозирча бирор изоҳ бериш ноўрин

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар прокуратураси Тошкент тиббиёт коллежи талабаси Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича маълумотларни тергов манфаатлари юзасидан ошкор қилмайди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Талаба Иброҳимовнинг ўлими бўйича жиноят иши юзасидан айбланувчи ҳибсга олинди

Пойтахт прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимовнинг сўзларига кўра, илгаритдан эълон қилинган ҳар қандай маълумот тергов боришига халал бериши мумкин ва шу боис ҳозирча бирор изоҳ бериш ноўрин.

"Ушбу жиноят иши бўйича Бош прокуратура сайтида маълумот берилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов давомида жиноят ишига алоқадор бўлган барча шахсларга ва уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Тергов манфаатлари юзасидан бошқа маълумотларни айта олмайман. Тергов ҳаммасини жой-жойига қўяди", — деб таъкидлади Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ф.Абдураҳимов бугун бўлиб ўтган брифингда.

У шунингдек, олдиндан хулоса чиқармаслик ва Ўзбекистонда айбсизлик презумпцияси амал қилиши ҳақида эслатиб ўтди. Ўзбекистон Жиноят кодексига кўра, ҳеч ким суд ҳукми чиқмасдан туриб жиноят содир қилишда айбдор деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас.

Прокурор ўринбосари мазкур жиноят ишини тергов қилиш уч ой ичида якунига етишини айтди. Аммо  Жиноят процессуал кодексига кўра жиноят ишини тергов қилиш муддати беш ойга ҳамда алоҳида ҳолларда етти ойгача чўзилиши мумкин.

Студенты медицинского колледжа - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентдаги Боровский коллежи Жасур Иброҳимов ўлими бўйича баёнот берди

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 май куни П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Ибрагимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган тан жароҳатлари натижасида 2017 йил 1 июн куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тўпланган далиллар мажмуи асосида И.Тулаганов айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0