Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

© SputnikЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Остона шаҳрида EXPO - 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади, қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 8 июнь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали матбуот-хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон президенти Остона шаҳрида ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади
Аввал хабар қилинганидек, саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш доирасида Остона шаҳрида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилади.

Мирзиёев Остона шаҳрида EXPO — 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади, қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала