Темир йўл чипталарни харид қилиш бўйича CLICK тизими ишга туширилди

© Sputnik / CollageЎзбекистон темир йўллари сайти
Ўзбекистон темир йўллари сайти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
CLICK тизим ёрдамида маршрутлар ва ўриндиқларнинг қайси бири бўшлиги аниқлаш, йўлакча ёки ойнага яқин бўлган ўриндиқларни танлаш имконияти мавжуд.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг сайтида чипталарни харид қилиш бўйича CLICK тизими ишга туширилди. 

Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Якка тартибдаги тадбиркорлар CLICK тўловларидан фойдаланишлари мумкин

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан ҳамкорликда ишга туширилган тизим орқали 3 миллиондан ортиқ CLICK фойдаланувчилари миллий темир йўл ташувчининг чипталарини онлайн тарзда харид қилиш мумкин бўлади.

CLICK тизимида темир йўл чипталарига тўловни амалга ошириш жараёни автоматлаштирилган. Тизим ёрдамида маршрутлар ва ўриндиқларнинг қайси бири бўшлиги, йўлакча ёки ойнага яқин бўлган ўриндқиларни танлаш имкони мажжуд. Бу ўз ўринда сафарларни режалаштиришда ва бевосита чиптани харид қилишда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратмоқда.

Хизмат ҳақи чиптанинг умумий нархидан 2%.

© CLICKCLICK тизими орқали темир йўл чипталарини харид қилиш
CLICK тизими орқали темир йўл чипталарини харид қилиш - Sputnik Ўзбекистон
CLICK тизими орқали темир йўл чипталарини харид қилиш

Эслатиб ўтамиз, CLICK тизими — мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобил телефон орқали (USSD\SMS ёрдамида) ёки Интернет орқали (Web\Web-mobile воситасида) турли ҳамкорларнинг товар ва хизматлари учун тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0