Жамият

Янги ташкил этилган Ўзбекистон-24 телерадиоканали 10 июнь куни эфирга чиқади

© Sputnik / AlexTikhomirovТелеканал
Телеканал - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2017 йил 10 июнь куни соат 09-00 дан 13-00 гача "Ўзбекистон-24" телерадиоканали эфирга чиқади. Ҳар 20 дақиқада янгиликлар ва оралиқ 15 дақиқада тематик эшиттиришлар берилади.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон-24 телерадиоканали 10 июнь куни эфирга чиқади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Вид на телебашню в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон телерадиокомпанияси мухлислар таклифини кутмоқда

2017 йил 10 июнь куни соат 09-00 дан 13-00 гача "Ўзбекистон-24" радиоканали эфирга чиқади. Ҳар 20 дақиқада янгиликлар ва оралиқ 15 дақиқада тематик эшиттиришлар берилади.

Синов тариқасида радиоэфир фақат МТРК ҳудудининг ўзигагина тарқатилади.

Эшиттиришларни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Алихоновнинг шахсан ўзи кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТРК таркибида ташкил этилаётган янги "Ўзбекистон-24" ахборот телерадиоканали 27 июндан тўлиқ иш бошлайди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0