Жамият

Назарбоев ШҲТ саммити очилиш маросимида Мирзиёевга муваффақият тилади

© пресс-служба президента КазахстанаВстреча Нурсултана Назарабаева и Шавката Мирзиёева в Казахстане
Встреча Нурсултана Назарабаева и Шавката Мирзиёева в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев саммит иштирокчиларини қутлар экан, Ўзбекистон президентига алоҳида эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ШҲТ давлат раҳбарларининг тор доирадаги йиғилишини очар экан, ташкилотнинг яратилиш тарихини ёдга олди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

"Беш давлат раҳбарлари ХХР билан чегара муаммосини ҳал қилдик ва ҳужжатларни имзолаб бўлганимиздан сўнг Хитойнинг ўша вақтдаги раиси жаноб Цзян Цзэмин билан таклиф киритдик: келинглар ҳужжатларни имзолаб бўлганимиздан кейин тарқалмаймиз, бунинг ўрнига иқтисодий ҳамкорлик ташкил қиламиз. ШҲТ шундай пайдо бўлган", — деди Назарбоев.

Главы Узбекистана и Кыргызстана Шавкат Мирзиёев и Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевни Ўзбекистонга таклиф қилди

У мазкур ташкилот ўшандан буён халқаро миқёсда эътироф этилганини, минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришда улкан ишлар амалга оширилганини қайд этди.

"Остона саммитида ташкилотимизнинг янги тарихи очилади дейиш мумкин. Бугунги йиғилиш сўнгги марта олти томонлама шаклда ўтказилади. Бугун ШҲТ аъзолигига Ҳиндистон ва Покистон қабул қилинади", — деди Қозоғистон раҳбари.

Назарбоев иштирокчиларни қутлар экан, Ўзбекистон президентига алоҳида эътибор қаратди.

"Бугун бу ерга йиғилган барчанинг номидан Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни алоҳида қутламоқчиман — президентликка сайланганидан сўнг илк бор ташкилотимизнинг давлат раҳбарлари йиғилишида иштирок этмоқда, бу инсонга фаолияти ва биз билан ҳамкорликдаги ишларига улкан муваффақиятлар тилайман", — деди Назарбоев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала