Кимнинг гилоси зўр: Ўзбекистонда гилос кўрик-танлови бўлиб ўтди

© Посольство США в УзбекистанеЕжегодный конкурс черешни в Узбекистане
Ежегодный конкурс черешни в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистон 100 000 тонна ҳажм билан гилос етиштириш бўйича жаҳонда бешинчи ўринни эгаллаб турибди

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Кеча Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида анъанавий гилос кўрик-танлови бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2017 йилда 102 минг тоннага яқин мева-сабзавот экспорт қилди

Танлов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг "Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш" (AVC) лойиҳаси ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Танловда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келтирилган ўнлаб гилос навлари бозорбоплиги, йириклиги ва сифати бўйича уч йўналишда намойиш этилди.

Бундан ташқари, "Энг зўр гилос" номинациясида алоҳида соврин тақдим этилди. Мазкур тадбир шунингдек иштирокчиларга турли вилоятлардан келган касбдошлари билан ўртоқлашиш ҳамда гилос етиштириш, қадоқлаш, сақлаш ва транспортда ташишнинг янги усуллари ҳақидаги семинар-тренингда ўзаро фикр алмашиш имкониятини яратиб берди.

Хабарда ыайд этилишича, USAIDнинг амалий кўмаги ёрдамида бугунги кунда Ўзбекистон 100 000 тонна ҳажм билан гилос етиштириш бўйича жаҳонда бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Янгиликлар лентаси
0