Жамият

Ўзбекистон маҳсулотлари Остонадаги ЭКСПО - 2017 кўргазмасида намойиш этилмоқда

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг намойиши учун икки қаватли бино ажратилган

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Бугун Остона шаҳрида ЭКСПO — 2017 халқаро кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Душанбедаги кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари талаш бўлмоқда

Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда. Шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро ташкилот иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг намойиши учун икки қаватли бино ажратилган. Павильон асосий эшигининг тепа қисмига йирик монитор ўрнатилган. Унда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий обидалари, миллий урф-одат ва анъаналари, иқтисодий салоҳияти, туристик масканлар, диёримизда етиштирилган сархил мевалар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон павильонининг биринчи қавати 630 квадрат метр майдонни эгаллаган. Бу ерда қуёш, шамол ва сув, яъни келажак энергияси маҳсулотлари намойишга қўйилган.

Умумий майдони 550 квадрат метрни ташкил этган иккинчи қаватда Ўзбекистоннинг транспорт ва логистика, туризм соҳалари ҳамда озиқ-овқат, вино ва шарбат тайёрлаш саноатида эришилган ютуқлар, ўзбек миллий таомлари намойиш этилмоқда.

Саноатлаштириш рамзи, техник ва технологик ютуқлар намойиши учун очиқ платформа ҳисобланган бутунжаҳон кўргазмаси — ЭКСПО 93 кун давом этиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Ҳозирга қадар 35 маротаба ўтган кўргазмага Болгария, Испания, Жанубий Корея, Германия, Япония, Хитой, Италия, Туркия сингари мамлакатлар мезбонлик қилган. Анъанавий ўтказиб келинаётган ЭКСПОнинг нуфузи, мавқеи йилдан-йилга юксалиб, унда иштирок этишни истаган давлатлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0