Жамият

Шавкат Мирзиёев ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этди

© Пресс-служба Президента РФ / Медиабанкка ўтиш9 июня 2017. Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев и президент Казахстана Нурсултан Назарбаев на открытии международной специализированной выставки "Астана ЭКСПО 2017".
9 июня 2017. Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев и президент Казахстана Нурсултан Назарбаев на открытии международной специализированной выставки Астана ЭКСПО 2017. - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Кўргазмада 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Кеча Остонадаги ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда президент веб-сайтида хабар қилинди.

Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда.

Жамият
Ўзбекистон маҳсулотлари Остонадаги ЭКСПО - 2017 кўргазмасида намойиш этилмоқда

Кўргазмада Ўзбекистон фаол иштирок этаётгани экспертлар томонидан эътироф этилмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши учун икки қаватли бино ажратилган.

Ўзбекистон павильонининг биринчи қавати 630 квадрат метр майдонни эгаллаган. Бу ерда қуёш, шамол ва сув, яъни келажак энергияси маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон павильонидан ўрин олган қуёш энергияси стенди 2030 йилда автомобилларни қуёш нури ёрдамида қандай қувватлантириш мумкин экани амалда намойиш этилмоқда ва бу кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотаётир.

Умумий майдони 550 квадрат метрни ташкил этган иккинчи қаватда Ўзбекистоннинг транспорт ва логистика, туризм соҳалари ҳамда озиқ-овқат, вино ва шарбат тайёрлаш саноатида эришилган ютуқлар, ўзбек миллий таомлари намойиш этилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0