Жамият

Антониу Гутерреш Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

© REUTERS / DENIS BALIBOUSEГенеральны секретарь ООН Антониу Гутерреш
Генеральны секретарь ООН Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Антониу Гутерреш Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни халқ фаровонлигини юксалтириш борасида муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг учрашуви бўлди. Бу ҳақда президентнинг расмий веб-сайти маълум қилди.

Мирзиёев юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашини таъкидлади.

Генсек ООН пообщался с жителями махалли в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
БМТ бош котиби Самарқанддаги маҳалла аҳли билан суҳбатлашди

Давлат раҳбари бош котибга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун миннатдорлик билдирди.

"Ислом Каримовнинг тинчликпарвар сиёсати, асосли ташаббуслари ва амалий ишлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим асос бўлганини эътироф этиш ўринли", деди Ўзбекистон раҳбари.

Антониу Гутерреш Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни халқ фаровонлигини юксалтириш борасида муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилди.

Глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала