Жамият

Келажакка саёҳат: 2030 йилда Ўзбекистон қандай ҳолатда бўлади

© Узбекистон темир йуллариПроект Ташкентской кольцевой железной дороги
Проект Ташкентской кольцевой железной дороги - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ҳудудларда қуёш ва шамол энергияси жорий этилиши натижасида Ўзбекистон иқтисодиёти 30% га ўсади

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон Остонада бошланган ЭКСПО — 2017 халқаро кўргазмасида мамлакатнинг энергетика салоҳияти ва 2030 йилгача мўлжалланган режалари ҳақидаги видеороликни намойиш этди. Бу ҳақда Uznews.uz хабар бермоқда.

Видеороликда Ўзбекистонда бир йилда 320 кун қуёшли бўлиши ҳақида айтилади. Қуёш энергиясининг салоҳияти йилига 51 миллиард тонна нефтга тенг, шамол энергиясининг салоҳияти эса йилига 360 миллион тонна нефтга тенг. Бундай соф энергияни олиш учун 11 миллион гектардан ортиқ ердан фойдаланиш мумкин.

Роликда айтилишича, гидроэнергия салоҳияти йилига 1,8 миллион тонна нефтга тенг. 2030 йилга келиб энергиянинг катта қисми ойнали қуёш панеллари ёрдамида олинади.

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ягона автомобил ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Бу ерда йилига 200 минг дона автомобил ишлаб чиқарилади. 2030 йилга келиб 48,5% машина муқобил ёнилғи турларидан фойдаланади.

Ҳудудларда қуёш ва шамол энергияси жорий этилиши натижасида Ўзбекистон иқтисодиёти 30% га ўсади. Соф энергиядан фойдаланиш натижасида ёнилғидан фойдаланиш 50%га камаяди ва ҳавонинг ифлосланиш даражаси 80%гача пасаяди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0