35 минг $ эвазига қамоқдан озод қилишга ваъда берган товламачилар қўлга олинди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус тадбир чоғида Республика олимпия захиралари коллежи мураббийи Азамат Бойқулов ва пойтахтдаги "Эдем" тунги клуби қўриқчиси Эркинжон Файзиев қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари пул эвазига жазо ўташ муассасасидаги маҳбусни озодликка чиқаришга ёрдам беришни таклиф қилган товламачиларни қўлга олишди, деб маълум қилди куч тизими ходими Sputnik мухбирига.

Борьба с преступностью - Sputnik Ўзбекистон
Товламачи милиция майори қўлга олинди

Махсус тадбир чоғида Республика олимпия захиралари коллежи мураббийи Азамат Бойқулов ва пойтахтдаги "Эдем" тунги клуби қўриқчиси Эркинжон Файзиев қўлга олинди.

"Товламачилар ички ишлар органларида ўз одамлари борлигини айтишган ва Тошкент вилояти Зангиота туманидаги жазони ўташ колониясида жазо ўтаётган маҳбуснинг қариндошларига уни шартли равишда муддатидан олдин озодликка чиқаришда ёрдам беришни ваъда қилишган. Бу "хизмат" учун улар 35 минг доллар сўрашган. Тезкор ходимлар уларни Республика олимпия захиралари коллежи олдида 20 минг доллар бўнак олаётганида қўлга олишди", — деди МХХ вакили.

Бош прокуратура А.Бойқулов ва Э.Файзиевга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.

Янгиликлар лентаси
0