Жамият

Ўзбекистон - иқтисодиёти тез ривожланаётган давлатлар рейтингида 2-ўринда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРейтинг стран
Рейтинг стран - Sputnik Ўзбекистон
Бу ҳақда Жаҳон банкининг "Глобал иқтисодиёт истиқболлари" деб номланган сўнгги ҳисоботида маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогноз кўрсаткичлари бўйича 2017 йилда дунё мамлакатлари орасида иккинчи ўринни қайд этди.

Открытие узбекского шоу-рума Moel Bosh в Риге - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Ўзбекистон гастрономик туризм йўналиши рейтингида бешинчи ўринни олди

Жаҳон банки экспертларининг прогноз қилишича, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 7,6 фоиз ўсади. Кейинги йилларда эса бу кўрсаткич янада ошади.

Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистоннинг фаол қўшничилик сиёсати Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ривожланиш ва интеграциянинг янада тезлашишига хизмат қилишини қайд этишган.

Ўзбекистон 2015 йилда мазкур рейтинг бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олган эди.

Жорий йилги рейтингнинг биринчи ўрнида ялпи ички маҳсулоти 8,3 фоизга ўсиши прогноз қилинган Эфиопия жойлашган. Иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатлар юқори бешлигига Непал (3-ўрин), Ҳиндистон (4-ўрин) ва Танзания (5-ўрин) киритилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала