Сиёсат

Абдулла Арипов Самарқанд фаолларига Мирзиёев фикрларини етказди

© Sputnik / Дмитрий АстаховЎзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд фаолларига, депутатларига билдирган фикрларини етказди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. 2017 йил 13 июнь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Самарқанд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Самарқанд вилоятига вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди
Таъкидланишича, сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қатнашган. Бош вазир Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд фаолларига, депутатларига билдирган фикрлари, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги хато ва камчиликларга тўхталган.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг Ўзбекистонда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани муносабати билан бу борада маҳаллий ҳокимлик ва бошқарув органлари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратди. Раҳбарларнинг халқ ичига кириб, аҳоли билан самимий мулоқот қилиши, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларга ечим топиши халқимизнинг давлатдан рози бўлиши ва турмуши фаровонлигига хизмат қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Раҳбарлик тажрибаси етишмади: Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокимини ишдан олди
"Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Окбутаев Химмат Кучкаровични вазифасидан озод этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони тасдиқланди", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Жўраев Туробжон Икромович Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

"Зарафшон" газетаси бош муҳаррири Фармон Тошев, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов ва Самарқанд шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактаби директори Сайёра Меликова қайд этилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун барча имкониятларни ишга солиб, меҳнат қилишларини билдирдилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала