Жамият

Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари сифатсиз хизмат боис жаримага тортилди

© Foto : pixabay.com / terimakasih0Руки с мобильными телефонами
Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Мобил алоқа операторларининг ойлик маълумотлари ва тармоқ сифат кўрсаткичлари қониқарсиз деб баҳоланди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги мобил алоқа операторларининг тармоқ сифат кўрсаткичлари ёмонлашганлиги боис уларга молиявий жарималар қўлланди, деб хабар берди Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, мобил алоқа хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида инспекция томонидан операторларнинг ойлик маълумотлари ва тармоқ сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

Монтаж вышек сотовой связи - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мобил алоқа операторларига алоқа сифатини яхшилаш вазифаси юклатилди

Ўтказилган таҳлил натижалари барча операторларининг мобил алоқа тармоқлари сифат кўрсаткичлари ёмонлашганини кўрсатди:

— радиоалоқа узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан узилишлар;

— муваффақиятсиз уланишлар сони;

— ўрнатилган уланишда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони;

— интернет тармоғига муваффақиятсиз уланишлари сони;

— интернет тармоғида ўрнатилган уланишларда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида"ги қарорига асосан мобил алоқа операторларига молиявий санкциялар (жарималар) қўлланилди.

Лицензия шартномаси талаблари бажарилиши ва мобил алоқа хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида барча мобил алоқа операторларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала