Жамият

Рио олимпиадаси чемпионларига бағишланган почта маркалари чиқарилди

© "Почта Узбекистана" "Почта Узбекистана" выпустила марки, посвященные чемпионам Олимпийских игр 2016 г
Почта Узбекистана выпустила марки, посвященные чемпионам Олимпийских игр 2016 г - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон почтаси" АЖ 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинлари чемпионларига бағишланган почта маркаларини муомалага чиқарди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. "Ўзбекистон маркаларида спорт" туркумидаги почта маркаларида оғир атлетикачи Руслан Нурудинов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов тасвирланган.

"Почта маркалари адади 8 минг нусха", дейилади компания хабарида.

2016 йилги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон спортчилари илгариги Олимпиада ўйинларидагига нисбатан энг кўп медалга сазовор бўлишган. Терма жамоа медалчилар рўйхатида 21-ўринни эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала