Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида миллий айвонлар ва чойхона барпо этилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 10 июнь куни Самарқанд вилоятида бўлиб, Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси қурилиши жараёнини кўздан кечирди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти жорий йил 10 июнь куни Самарқандда Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуасида олиб борилаётган қурилиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда ТИВнинг расмий сайти хабар берди.

Встреча Мирзиёева с главой ИБР - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил қилинади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Ҳозирги кунда Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Президент мажмуа қурилиши жараёнини кўздан кечирди. Мақбара атрофида Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун ҳолда миллий меъморлик анъаналари асосида айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда.

Давлат раҳбари мажмуани янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини қайд этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0