Навоийда зиёратгоҳларни таъмирлашга 1,5 миллиард сўм сарфланади

© УзбектуризмНавоий. "Қосим Шайх" зиёратгоҳи
Навоий. Қосим Шайх зиёратгоҳи - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган чоракда Кармана туманидаги "Работи Малик" карвонсаройида худди шундай таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда эса "Қосим Шайх" зиёратгоҳида кўркамлаштириш ишлари олиб борилаяпти

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Навоийда зиёратгоҳлар янада кўркамлашади, деб хабар қилинди Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида.

Вид с лестницы, ведущей к вершине горы - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида тартиб ўрнатилади
Қайд этилишича, 2017 йил давомида Навоий вилоятида бир қатор тарихий масканларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўтган чоракда Кармана туманидаги "Работи Малик" карвонсаройида худди шундай таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда эса "Қосим Шайх" зиёратгоҳида кўркамлаштириш ишлари олиб борилаяпти. Қадамжода усталар томонидан ҳовлилардаги супалари, хонақоҳ гумбази, дарвоза ва эшиклар кўринишини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.

© УзбектуризмНавои. "Касым Шайх"
Навои. Касым Шайх - Sputnik Ўзбекистон
Навои. "Касым Шайх"

Ушбу икки зиёратгоҳ таъмири учун 1,5 миллиард сўмдан ортиқ ҳажмдаги ишлар амалга оширилиши белгиланган. Мазкур объектда таъмирлаш ишлари тез кунда якунланиб, яна зиёратчи ва сайёҳларни қабул қилишни бошлайди.

Келгусида "Мир Саид Баҳром" зиёратгоҳи, "Работи Малик", "Сардоба", "Шайх Абул Хасан Нурий" мақбаралари каби яна 8 та муқаддас қадамжони таъмирлаш кўзда тутилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader