Иқтисод

Ўзбекистон Афғонистонга тонналаб минерал ўғитлар, техника ва буғдой етказиб беради

© Sputnik / Alexander Grashenkov / Фотобанкка ўтишКабул
Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Афғонистонга ҳар йили 300 минг тонна минерал ўғитлар, 2 минг дона қишлоқ хўжалик техникаси, 250 минг тоннадан ортиқ буғдой ва бошқа талаб этилган маҳсулотлар етказиб берилади

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукумати томонидан савдо ва транзит соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим тайёрланмоқда. Битим икки давлат ўртасида ташқи савдони ривожлантириш кўзда тутилган. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с президентом Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти билан учрашди

"Ташқи савдо хажмини ошириш учун ҳозирги кунда тайёрланаётган икки давлат ўртасида савдо ва транзит соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим ёрдам беради", — деди вазир Ғаниев.

Вазир сўзларига кўра, Ўзбекистондан Афғонистонга ҳар йили 300 минг тонна минерал ўғитлар, 2 минг дона қишлоқ хўжалик техникаси, 250 минг тоннадан ортиқ буғдой ва бошқа талаб этилган маҳсулотлар етказиб берилади.

"Бугунги кунда жорий йилда ташқи савдо хажмини камида 1 млрд долларга етказиш учун барча захиралар ва имкониятлар мавжуд", — деб таъкидлади Ғаниев.

Оснона шаҳрида ўтказилган музокараларда Мозори Шариф-Шибирғон-Маймана-Ҳирот йўналиши бўйича темир йўлни лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини амалга ошириш тўфайли Афғонистон шимолий-ғарбий транспорт иқтисодий йўли барпо этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил январ ойида Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари томонидан Қабулда ташқи савдони 1,5 млрд долларга етказиш бўйича "йўл харитаси" қабул қилинган эди. Ўзбекистон ТИВнинг маълумотига кўра, 2016 йил январь-октябрь ойларида икки давлат ўртасида ташқи савдоси 429 млн долларни ташкил этган. Ташриф давомида бизнес вакиллари турли хил маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича сал кам 50 млн долларга тенг бўлган шартномалар имзоладилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader