Путин Россия халқига ҳаммаси яхши бўлади, деб ваъда берди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти жонли мулоқот охирида ҳаммаси яхши бўлишини айтди

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Путин "Сизни алдаган одамга қандай чора кўрасиз?", деган саволга жавоб берди.

Украина президенти П. Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Путин Порошенко ҳақидаги саволга жавоб берди
"Мен ҳам инсонман, мени ҳам алдаб туришади. Лекин мен буни кўриб турган тақдиримда ҳам мен шошмашошарлик билан иш кўрмайман.

Бунга жавоб қайтаришдан олдин, у инсонни бундай қилишга нима мажбур қилгани, у нимани хоҳлагани ҳақида мулоҳаза қилиб кўраман… Лекин мен буни ҳеч қачон унутмайман", — деди Путин.

Сохта саволлар ҳақида Путиннинг жавоби

Россия раҳбари тўғридан-тўғри мулоқот давомида берилган саволлар аввалдан тайёрланмаганини айтди ва бир нечта тасодифан берилган саволларга жавоб қайтарди.

Вақт машинаси ҳақидаги саволга жавоби

Путин "Тарихда рўй берган кўплаб муҳим воқеаларни ўз кўзим билан кўришни хоҳлардим", — деб тан олди.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: санкция киритган давлатларнинг ўзи биздан кўпроқ йўқотди

"Юртимиз қандай қурилган ва ривожлангани, ёки дейлик Петербурга қандай қурилгани, ота-боболаримиз Улуғ ватан урушида қай тарзда ғалаба қозонишгани менга жуда қизиқ. Биласизми, уруш хроникаларини кўрганимда, кўзимга ёш келади. Албатта, буларни ўз кўзим билан кўришни хоҳлардим. Россия ривожланишида энг муҳим рол ўйнаган қарорлар қай тарзда қабул қилинганини кўриш ва эшитишни истардим", — деди саволга жавобан Путин.

Путиндан ўзидан кейин кимни қолдиради?

Шаҳар, регион ёки мамлакатга ким бош бўлишини фақат россияликлар хал қилади, деди Путин

"Ҳаммаси яхши бўлади"

Россия президенти йўлланган саволлар ва мурожаатлар орасида "Ҳаммаси яхши бўлади" деган таъкид борлигига эътибор қаратди. Россия раҳбари ҳаммаси худди шундай бўлишини айтди.

Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот якунида йўлланган барча саволларга жавоб қайтара олмагани учун узр сўради. Ва "мендан хафа бўлманглар" дея таъкидлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0