Боровский коллежи ёпилади

© SputnikТошкентликлар Жасурбек Ибрагимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни сўрашмоқда
Тошкентликлар Жасурбек Ибрагимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни сўрашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Қолган ўқувчилар, яъни 1-2 курс талабаларининг тақдири қандай ҳал этилиши масаласида расмий ҳужжат тайёрланаётгани ва тез орада бу ҳақда батафсил маълумот олиш мумкинлигини маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугун "Фейсбук"даги "Потребитель" гуруҳи фойдаланувчиларидан бири П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпилаётгани тўғрисида миш-мишлар борлиги ва бу рост ёки ёлғонлиги ҳақида сўраб, пост ёзиб қолдирди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Боровский коллежи раҳбарлари ишдан бўшатилди
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида нашр Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими марказидаги ишончли манбалари билан боғланди.

Маълум бўлишича, бу йил Боровский тиббиёт коллежида қабул амалга оширилмайди. Қолган ўқувчилар, яъни 1-2 курс талабаларининг тақдири қандай ҳал этилиши ҳақидаги саволга эса айни дамда ушбу масалада расмий ҳужжат тайёрланаётгани ва тез орада бу ҳақда батафсил маълумот олиш мумкинлигини маълум қилди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими марказига телефон орқали мурожаат қилганида марказдагилар ушбу хабарни тасдиқлашди.

© darakchi.uzМедицинский колледж им. Боровского в Ташкенте
Медицинский колледж им. Боровского в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Медицинский колледж им. Боровского в Ташкенте

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 май куни П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Иброхимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган тан жароҳатлари натижасида 2017 йил 1 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан берилган маълумотларга кўра, жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала