GM Uzbekistan 2 та янги русумдаги машиналарни ишлаб чиқаради

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВыпуск автомобилей на предприятии "Дженерал Моторс"
Выпуск автомобилей на предприятии Дженерал Моторс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
GM Uzbekistan 2020 ва 2021 йилларда айнан қандай русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилишини ҳозирча сир тутмоқда

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. GM Uzbekistan компанияси келгуси 4 йил мобайнида иккита янги турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

GM Uzbekistan запустит производство компактного кроссовера Chevrolet Tracker - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Chevrolet Tracker автомобили ишлаб чиқарилади

Ушбу режалар 2021 йилга қадар Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш дастурида қайд этилган. Айни вақтда GM Uzbekistan  2020 ва 2021 йилларда қандай русумдаги автомашиналар ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилмади. Автомобиллар ишлаб чиқариш параметрларига асосан йилига 46 минг ва 43 минг дона автомобиллар ишлаб чиқарилади. GM Uzbekistan "Каптива" ва "Малибу" русумли автомашиларни йиғиш ўрнига, янги "С" синфли седан ёки арзон автомобилларни ишлаб чиқаради. Мазкур 2 та лойиҳанинг умумий қиймати — 270 млн долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, GM Uzbekistan режаларига кўра, шу йилнинг ўзида автомобил кузови кенгайтирилган микровэн "Лабо" русумли мини юк машинаси ишлаб чиқарилади. Заводда йилига 5 минг дона ушбу русумдаги автомашиналар ишлаб чиқарилиши мумкин.
Самарқанд автомобиль заводида келгуси йилда табиий газда ишлайдиган двигателли автобусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Заводнинг йиллик қуввати 500 дона автобус ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати — 2,3 млн долларни ташкил қилади.

Выставка Citroen Creative Tour в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Пежо ва Ситроен автомобиллари ишлаб чиқарилади

Яна бир қизиқ лойиҳалардан бири шаҳарлараро қатнайдиган автобусларни ишлаб чиқаришдир. Лойиҳанинг умумий қиймати 12 млн долларга тенг бўлиб, ҳар йили 400 дона автобус ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ишлаб чиқариш 2020 йилда йўлга қўйилади.

Янги дастурга асосан Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йил кўрсаткичлари билан солиштирилганда 2021 йилга келиб 3 бараварга ортади. Жумладан, енгил автомобилларни ишлаб чиқариш — 240 минг донага (2016 йилда — 88,2 минг дона), автобус ва юк машиналар — 6,9 минг дона (4,4 минг дона), енгил тижорат автомобиллар — 6,2 минг донага (бугунги кунда ушбу турдаги автомабиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган) етади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0