АҚШ Тожикистонда терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишВашингтон
Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Сўнгги вақтларда уюшган террорчилик гуруҳлари Тожикистонда ҳужумларни амалга оширишмаган бўлса-да, аммо сўнгги 6-12 ой мобайнида бу каби ҳужумлар хавфи ортган бўлиши мумкин", - дейилади хабарда

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. АҚШ Давлат департаменти жангарилар Тожикистон ҳудудида терактларни содир этишга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда департаментнинг дипломатик хавфсизлик бюросининг америка фуқароларига қилинган мурожаатида баёнот берилган.

"Сўнгги вақтларда уюшган террорчилик гуруҳлари Тожикистонда ҳужумларни амалга оширишмаган бўлса-да, аммо сўнгги 6-12 ой мобайнида бу каби ҳужумлар хавфи ортган бўлиши мумкин", — дейилади хабарда.

Тожикистонда бўлган америкаликлар террорчилар томонидан нишонга олиниши мумкин, деб аниқлик киритган департамент. АҚШ фуқароларига Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош қисмларида айниқса хушёрроқ бўлиш, аҳоли кўп жойларда қолишлик ва халқ кўп тўпланадиган жойлардан имкон қадар узоқроқ бўлиш тавсия этилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0