Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи замонавийлаштирилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишНефтеперерабатывающее предприятие
Нефтеперерабатывающее предприятие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нефт кимёси ҳамда мойлар ишлаб чиқарувчи Ўрта Осиёда ягона бўлган ушбу завод фаолияти қайта кўриб чиқилади ва сармоядорлар жалб қилинади.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан бири бўлган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти қайта кўриб чиқилиб унинг йўналиши ўзгартирилади. Бу ҳақида журналистларга “Ўзбекнефтегаз” ХК бошқарма раиси Алишер Султонов хабар қилди.

Бугунги кунда Ўрта Осиёда ягона бўлган ушбу завод нефтдан 35 хил маҳсулот ишлаб чиқаришга мослашган технологик қурилмаларга эга.  Бугунги кунда корхонанинг даромади кам ҳамда у чуқур модернизация қилишга муҳтождир.

“Биз ҳозир Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан қандай фойдаланишни ўйлаяпмиз. Ҳеч ким уни ёпмоқчи эмас. Ўрта Осиёда ягона бўлган ушбу корхонанинг салоҳияти улкандир. Заводни кенг кўламли замонавийлаштириш ва қайта йўналтириш кутмоқда”, — деди Алишер Султонов.

Холдиг раҳбаринингсўзларига  кўра корхона Совет Иттифоқи даврида қурилган. Нефт кимё маҳсулотлари, мойлар, маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича корхонанинг салоҳияти жуда улкандир.  Ундан ташқари заводда олий даражадаги мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам заводнинг келажаги порлоқ ва унпи ривожлантириш керакдир, деб ҳисоблайди Султонов.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда “Ўзбекнефтегаз” заводни ривожлантириш мақсадида чет эллик сармоядаорларни таклиф қилиш билан шуғулланмоқда. Масалан, АҚШнинг ExxonMobil компанияси бу борада Ўзбекистонга ўз таклифини киритди.

Эслатиб ўтамиз Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ўзининг 55 йиллик тарихи давомида 60 хилдан ортиқ нефт-кимё ва халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Янгиликлар лентаси
0