Санкт-Петербургда Конфедерациялар кубоги очилиш маросими бўлиб ўтди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишЦеремония открытия Кубка конфедераций-2017
Церемония открытия Кубка конфедераций-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг “Биринчи канал”и тайёрлагани очилиш маросимида 1500дан ортиқ костюмли персонажлар иштирок этган.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Конфедерациялар кубогининг очилиш маросими «Санкт-Петербург» стадионида бўлиб ўтди.

Р-Спорт нашри ёзишига кўра, очилиш маросимини ярим бўш трибуналар томоша қилган, чунки ўта кучли хавфсизлик чоралари кўрилиши туфайли кўпчиллик томошабинлар стадионга кириб келишга улгуришмаган.

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишКонфедерациялар кубоги очилиш маросими
Церемония открытия Кубка конфедераций-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Конфедерациялар кубоги очилиш маросими

 

Кубок ўтказиш маросимида яхши об-ҳавони сақлаб қолиш мақсадида Санкт-Петербург осмонидан икки кун давомида булутларни “ҳайдашган”. Шунинг учун умумий ҳисобда шаҳарда об-ҳаво очиқ ва аҳолининг кайфият юқори эди.

Очилиш маросимининг ўзи улкан “кунгабоқар”дан бошланиб, балет раққосаси, улкан қуёш, футбол фристайлчилари билан давом этди. Ушбу “шоу”ни  Россиянинг “Биринчи канал”и тайёрлагани маълум бўлди. Ундан 1500дан ортиқ костюмли персонажлар иштирок этишган.

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишКонфедерациялар кубоги очилиш маросими
Церемония открытия Кубка конфедераций-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Конфедерациялар кубоги очилиш маросими

Тадбирда DJ Smash, Алсу ҳамда Сергей Лазаревлар иштирок этишди. Очилиш маросими якунида майдонда Мусобақа тимсоли бўлган “Забивака” исмли бўри пайдо бўлди. У ЖЧ-2018 элчиси бўлган Виктория Лопыреванинг қўлидан тўпни қабул қилиб олди. Шундан сўнг майдонда иштирокчи мамлакатлар байроқлари пайдо бўлди. Умумий ҳисобда очилиш маросими 20 дақиқиа давом этди. Ундан сўнг Россия ва Янги Зеландия терма жамоалари орасидаги ўйин бошланди.

 

Янгиликлар лентаси
0