"Boeing" корпорацияси Ўзбекистон миллий авиакомпаниясини мукофотлади

© Viktor Tsoy/TwitterBoeing-787 Dreamliner
Boeing-787 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёга машҳур "Boeing" корпорацияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясини "Boeing-787 Dreamliner" самолётининг муваффақиятли ва бехатар учишини таъминлаганлиги учун мукофотлади

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Миллий авиакомпания фаолияти яна бир бор эътироф этилди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

 

Қайд этилишича, дунёга машҳур "Boeing" корпорацияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясини "Boeing-787 Dreamliner" самолётининг муваффақиятли ва бехатар учишини таъминлаганлиги учун мукофотлаган.

Boeing 787 Dreamliner Тошкентда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳаво йўллари илк Орзу лайнерини қабул қилди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси корпорациянинг ушбу янги авлод самолётидан ўтган йилнинг сентябрь ойидан фойдаланишни бошлаган эди.

Айни пайтда "орзу лайнери"нинг Дубай, Деҳли, Амритсар, Истамбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, —Куала-Лумпур каби шаҳарларга қатнови амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 27 июлидан бошлаб эса авиакомпания "Boeing-787 Dreamliner" самолётида Тошкентдан Нью-Йоркка илк бор тўғридан-тўғри парвозни йўлга қўяди.

Ўтган йили "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ҳамда "Boeing" корпорацияси ўртасида ўрнатилган муносабатларнинг 20 йиллиги кенг нишонланди. Қайд этиш жоизки, шу давр ичида ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама ривожланди, дейилади хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0