Президент маслаҳатчиси Самарқанд халқ қабулхоналар фаолиятини танқид қилди

Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти ҳокимлигида халқ қабулхоналар иш фаолияти танқид қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимлигида президент давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов ва ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи Туробжон Жўраев иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда журналист Тошпўлат Рахматуллаев ўз шахсий блогида хабар берди.

Самарқанд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятига вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Йиғилишда 40 нафар кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга президент совғалари топширилди. 

Худойбергенов йиғилиш бошланишида вилоят халқ қабулхоналари иш фаолияти юзасидан эътирозлар билдирди. Халқ қабулхоналар раҳбарларига улар Президент девони ходимлари эканлиги ва уларга катта масъулият юклатилганлигини ўқтириб ўтди.

"Мен фаолиятингиздан мамнун эмасман. Самарқанддан Тошкентга кўплаб шикоятлар келиши давом этмоқда. Тез кунларда фаолиятингиз тўлиқ ўрганиб чиқилади. Сизлар қуйидаги асосий саволларга жавоб беришингиз керак: ўтган даврда фаолиятингиз натижасида ижобий томонга нималар ўзгарди ва қанча одамлар фаолиятингиздан рози бўлди", — деб таъкидлади Худойбергенов.

Шунингдек, аҳолини, айниқса жисмоний нуқсонлар туфайли ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган кишиларни иш билан таъминлаш борасида,  Самарқанд вилояти 9 та туманида рўйхатда турган 7 минг нафар иккинчи ва учинчи гуруҳ ногирон аёллардан 314 нафар аёл тикувчи бўлиб ишлашга истак билдирди. Шу кунларда улар 21 та тикув машинкаси билан таъминланди. Бу билан иш чегараланмайди, энг асосийси ушбу аёлларни даромад топишга ўрганиш керак. Уларга хом-ашё ва бошқа зарур материаллар билан таъминлаш, бозорда сотиш учун етказиш вазифалари вилоят хотин-қизлар кенгаши ва жойлардаги халқ қабулхоналар раҳбарлари жавобгарлиги қатъий белгилаб берилди. Пахта териш учун этакнинг нархи тасдиқланди (700 сўм). Барча тикувчиларга иш ҳақи пластик карталарга ўтказиб берилади. 

Самарқанд вилояти ҳокимлиги - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев қароридан сўнг ёшлар билан учрашувни Самарқанд вилоятининг янги ҳокими ўтказади
"Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий бўлимларига тикувчилар билан шартнома тузиш ҳақида топшириқлар берилди. Шартномага кўра, тикувчилар пахта териш учун этаклар, вилоят тиббиёт бўлими ходимларига махсус кийим (кўрпа тўшак, халат), темир йўл ходимлари учун махсус кийимлар тикилади.

"Шаҳар ва туманларда ўтказилган ўрганишлар натижасида шулар маълум бўлдики, аҳолини, айниқса аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини кўрсатмоқда. Ўрганишлар давомида аҳолидан иш билан таъминлаш бўйича ёрдам сўралмоқда. Бугунги кунда 21 нафар киши иш билан таъминланди. Келгусида жисмоний нуқсонлар бўлган кишиларни иш билан таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатишни давом этамиз. Шунингдек, 2018 йилда 21 нафар кам таъминланган оилалар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалар намунали уй-жойлар билан таъминланади", — деб таъкидлаб ўтди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар кенгаши раиси Марҳабо Гафурова.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0