Жамият

От спорти ва зотдор отлар етиштириш бўйича президент қарори

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишСкачки на приз президента РФ - 2017
Скачки на приз президента РФ - 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон От спорти федерацияси бундан буён зотдор отларнин етиштириш билан ҳам шуғулланади. Бунинг учун федерация ихтиёрида махсус фонд ташкил қилинади. Шундай қилиб, зотдор, спорт ва хизмат отларини етиштириш ва селекция қилиш билин ягона тизим шуғулланади.

TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. 15 июнда қабул қилинган 3057-сонли президент қарорига биноан Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ишлар амалга оширилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Туркманбоши Мирзиёевга "жаннат" тулпорини совға қилди

Ушбу мақсадда Қашқадарё вилоятида, "Ўзбекнефтегаз" миллий компанияси ёрдамида Қорабайир зотли отларини етиштириш ва селекция қилиш мажмуаси яратилади.

Тошкент ҳокимияти эса, бирданига иккита мажмуа — Ахалтеке зотли отлари етиштириш бўйича "Ўзбегим отлари" ва спорт отлари етиштириш бўйича "Ўзбек спорт отлари" мажмуалари қуришни ўз зиммасига олди.

Зотли отлар селекцияси билан бир қаторда Тошкент Отчопари ҳам қайта таъмирланиб Халқаро от спорти федерацияси талабларига жавоб берадиган даражада жиҳозланади.

Хусусан, ипподромда отларни карантинда сақлаш ва ветеринария маркази пайдо бўлади. Шунингдек, бу ерда от спорти бўйича Республика тренер ва судъялар маркази, ветеринар ва тақачилар мактаблари пайдо бўлади.

Яна бир катта янгилик, бу Ўзбекистон От спорти федерацияси бундан буён зотдор отларнин етиштириш билан ҳам шуғулланади. Бунинг учун федерация ихтиёрида махсус фонд ташкил қилинади. Шундай қилиб, зотдор, спорт ва хизмат отларини етиштириш ва селекция қилиш билин ягона тизим шуғулланади. От спорти федерацияси ва йилқичилик фонди барча солиқлардан озод қилинди.

Юқорида айтилган ишлардан ташқари, Ўзбекистонда умумий ҳисобда йилқичилик ва зотдор отлар етиштирувчи хўжаликлар фаолиятига ёрдам берилади. Ушбу мақсадга эришиш учун Мирзиёев махсус ташкил қилинган ишчи гуруҳга 2021 йилга қадар мўлжалланган Ўзбекистонда зотдор отлар етиштириш ва от спортини ривожлантиришга қаратилган чора тадбирлар ишлаб чиқишни топширди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала