Жамият

Ўзбекистонда 4 ой ичида жиноятлар сони 7,3 фоизга камайди

© AP Photo / Mikhail MetzelУзбекские милиционеры
Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар органлари ходимларининг маълумотига кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни жорий этилиши туфайли жиноятлар сони камаймоқда.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни жорий этилган муддат давомида жиноятлар сони 7,3 %га камайди. Бу ҳақда ИИВ Профилактика бош бошқармаси таянган ҳолда Газета.uz нашри хабар қилди.

Февраль ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари вакиллари билан йиғилишда пайшанба кунини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни деб деб эълон қилишни таклиф этган эди. Ўтган 16 ҳафта давомида республика бўйлаб содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони ўтган йилнинг шу давридаги 31,8 мингтадан 29,5 мингтага камайди.

Узбекская милиция на границе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ички ишлар органлари қайта ташкил қилинмоқда

Ўртача оғирлик даражасида бўлган жиноятлар миқдори 5,1 %га — 10870 тадан 10310 тага, ўта оғир жиноятлар — 11,1 фоизга (1275 тадан 1134 тага), аввал судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар — 8,1 фоизга (3213 тадан 2951 тага), маст ҳолатда — 30,9 фоизга (836 тадан 478 тага), жамоат жойларидаги ҳуқуқбузарликлар — 8,76 фоизга (1679 тадан 1532 тага) камайган.

Қотилликлар сони 19,1 фоизга, босқинчилик ҳужумлари 13 фоизга, товламачилик ҳолатлари 9,2 фоизга, безорилик 34,7 фоизга ва танага шикаст етказиш 11,2 фоизга камайган.

«Давомат» тадбирлари давомида таълим муассасаларида сабабсиз дарс қолдириш билан боғлиқ 37 минг ҳолат аниқланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала