Ҳодисалар

Қозоғистондаги ЙТҲ: жароҳатланганлар шифохонада, Ўзбекистон томон хабардор этилган

© Sputnik / Асатур ЕсаянцТез тиббий ёрдам
Тез тиббий ёрдам - Sputnik Ўзбекистон
Спутник Ўзбекистон мухбири Қозоғистонда ташкил қилинган Ишонч телефони орқали аварияга учраган Ўзбекистон фуқароларининг кейинги тақдири ҳақида маълумот олди

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Қозоғистоннинг Актюбин вилоятида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Яна 43 нафар инсон жароҳатланган. Шулардан 17 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Қозоғистонда даҳшатли аварияда 9 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
"Жароҳатланганларнинг барчаси туман Марказий шифохонасига олиб кетилди. Жароҳат олганлар орасида оғир беморлар йўқ", — деб жавоб берди "Ишонч телефони" оператори.

Айни вақтда ҳалок бўлган ва жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Қозоғистон ФВВ вакилининг айтишича, айни вақтда ҳодиса ҳақида Ўзбекистон томон хабардор этилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати ушбу авария бўйича изоҳ бермаяпти.

"Барча маълумотни сайтда эълон қиламиз", — деб жавоб берди матбуот-хизмати ходими.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала