Эмомали Раҳмоннинг қудаси аварияда ҳалок бўлди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТожикистон раҳбари Эмомали Рахмон
Тожикистон раҳбари Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эмомали Раҳмоннинг қудаси, яъни Тожикистон президентининг тўнғич қизи - Озода Раҳмонни турмуш ўртоғининг отаси Тожикистон Республикасининг собиқ сув хўжалиги вазири ўринбосари Камолиддин Нуралиев ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тожикистон собиқ сув хўжалиги вазири ўринбосари Камолиддин Нуралиев фожиали тарзда вафот этди, деб хабар қилди Спутник Тожикистон.

Хабарда айтилишича йўл-транспорт ҳодисаси мамлакат пойтахтидан етмиш километр нарида Нурек шаҳри яқинида юз берган.

Эркак авария юз берган жойнинг ўзида ҳаётдан кўз юмган.

Камолиддин Нуралиев — Эмомали Раҳмоннинг куёви — Жамолиддин Нуралиевнинг отаси бўлади.

Жамолиддин Нуралиев — мамлакат Миллий банки раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келмоқда.

Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти, дейилади нашр хабарида.

Янгиликлар лентаси
0