Сиёсат

Ўзбекистон томоннинг Қозоғистондаги авария бўйича расмий баёноти

© FacebookЎзбекистон ТИВ
Ўзбекистон ТИВ - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистоннинг Актюбин вилоятида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Яна 43 нафар инсон жароҳатланган. Шулардан 17 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага етказилган

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Илгарироқ Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати Қозоғистонда содир этилган ва 9 нафар ўзбекистонликнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган даҳшатли ЙТҲ ҳақида сал кейинроқ хабар бериши ҳақида маълум қилган эди.

Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Қозоғистонда даҳшатли аварияда 9 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Айни вақтда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати Қозоғистондаги ЙТҲ ҳақида расмий баёнотини келтириб ўтди.

"ОАВ хабарларига кўра, 2017-йилнинг 22-июн куни Қозоғистоннинг Акмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгодрадга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг борлиги аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги Элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар қўлланилмоқда", — дейилади ТИВ хабарида.

Ютуб тармоқларида эса ҳодиса жойидан олинган видео эълон қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала