Ҳодисалар

Қозоғистонда даҳшатли аварияда 9 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
2017 йил 22 июн куни соат 10-20 да Актюбин вилояти Айтекебий тумани автомобил йўлининг 946 кмда Mercedes русумли икки қаватли автобус ағдарилиб тушди, бунинг оқибатида 9 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Қозоғистонда автобус авариясида 9 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Имонқулов хабар берди.

"2017 йил 22 июн куни соат 10-20 да Актюбин вилояти Айтекебий тумани автомобил йўлининг 946 кмда "Самара-Чимкент" йўлида Mercedes русумли икки қаватли автобус ағдарилди. Ушбу автобусда 52 нафар киши бўлган, шулардан 50 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2 нафар Қозоғистон фуқаролари бўлган. Мазкур автобус "Волгоград-Чимкент" йўналишида ҳаракатланган", — деб таъкидлади Имонқулов.

Унинг сўзларига кўра, ЙТҲ туфайли 9 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди, 18 нафар (17 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси) киши шифохонага олиб борилди. Воқеа жойида 25 нафар кишига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала